Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда можаро, Ле Пен ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилди
Франция жанубида юз берган террорчилик ҳужумларидан сўнг мамлакатдаги «Миллий фронт» ўнг партияси етакчиси Марин Ле Пен ИИВ раҳбари Жерар Коллоннинг истеъфоси, шунингдек, мамалакат хавфсизлиги учун таҳдид уйғотувчи шахсларни чиқариб юборишни талаб қилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.
«Франция фуқаролигини тушунарсиз одамларга тушунарсиз ҳолатда беришни бас қилиш керак», - дея маълум қилган Ле Пен.
Унинг сўзларига кўра, Франция ҳукуматининг ҳаракатлари самара бермаяпти. Сиёсатчи миллий хавфсизликка таҳдид уйғотувчи шахслар рўйхатида бўлган барча хорижликларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди.
«Мен Жерар Коллоннинг истеъфосини талаб қиламан», - дея айтиб ўтди Ле Пен.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026