Чеченистон маркази Грозний шаҳридаги 12 қаватли бинода йирик ёнғин рўй берди.
«Кадиров проспекти, 42-уйнинг юқори қаватида ёнғин келиб чиққан», — дея маълум қилган ФВВ вакили.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келиб, ишга киришган.
Ёнғин туфайли бинога ёндош жойлашган «Гранд-Парк» савдо марказида эвакуация ишлари олиб борилди.
Ҳозирча ҳодиса талафотлари ҳақида маълумотлар йўқ.