Жаҳон | 15:00 / 26.03.2018
18067
1 дақиқада ўқилади

Кемероводаги савдо марказида яна ёнғин бошланди, қурбонлар сони 60дан ошди

Фото: РИА "Новости"

Кемероводаги «Қишки олча» савдо марказида яна ёнғин бошланди, тезкор хизматлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Яна авж олган ёнғинни ўчириш осма (кўтарма) кажавадан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда», - дея айтиб ўтган агентлик мухбири.

Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучковнинг хабар беришича, «Қишки олча» савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 кишига етди. 

Улардан олти нафарининг жасади савдо маркази вайроналари остида қолмоқда.

«64 – якуний рақам», - дея айтиб ўтди Пучков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кемерово фожиасидаги қурбонлар сони ортаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид