Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фермер бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади!
Деҳқону фермерларга кенг имтиёзлар
Бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли янгиланиш ва асрий ўзгаришлар нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам катта қизиқиш билан қўллаб-қувватланмоқда.
Буни давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – пахта ва ғалла етиштириш, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа кўплаб тармоқларни ривожлантиришда, пировардида, аҳоли турмушини яхшилашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фермерларга яратиб берилаётган бир қатор муҳим енгилликлар ва имтиёзларда ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам аграр тармоқни модернизация қилиш ва оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 28 февралдаги “Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиздаги фермер хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини тубдан такомиллаштириш, шу асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга янада кенг йўл очиб берди.
Юқоридаги қарорларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам пахта ва ғалла етиштирувчи деҳқону фермерларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, яъни кредит маблағларини ажратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалда ижроси таъминланаётир.
Мазкур қарорлар билан фермер хўжаликлари пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш борасида қулай имкониятлар ва имтиёзларга эга бўлди.
Яъни фермер хўжаликларининг пахта хомашёси ва бошоқли дон харажатлари бўйича 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликлари, пеня ва жарималар кечилган ҳолда тўлов муддати 3 йилга узайтирилди.
– Юртимизда биз, фермерларга берилаётган бундай имконият ва имтиёзларни кўриб, янада фаол меҳнат қилишга интилаяпман, – дейди Пастдарғом туманидаги “Санчиқул Барака Замини” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Муродуллаев. – Бугунги кунда қишлоқ мулкдори ўз тасарруфидаги ер майдони шароитини ҳисобга олган ҳолда, ўзи учун мақбул экин навини танлаш ҳуқуқига эга. Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда қабул қилинган қарор ана шу жиҳатлари билан янада аҳамиятлидир.
Қарорнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда пахта хомашёси ва бошоқли дон учун ҳисоб-китоблар ҳосил йиғиштириладиган йилнинг охиригача тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши белгиланган. Бу эса биз фермерлар учун муҳим янгиликдир. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, йил якунигача ҳисоб-китобларнинг тўлиқ амалга оширилиши ҳисобига кейинги йил учун режалаштирилган қишлоқ хўжалиги техникалари ва зарур моддий ресурслар захирасини яратиш имконияти пайдо бўлади.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида биз ҳам пахта етиштиришда агротехник тадбирлар учун “Агробанк”нинг Пастдарғом тумани филиалидан имтиёзли кредит олдик. Олинган сармоя ҳисобига ишларимизни бошлаб юбордик. Мақтанаяпти деманг-у айни пайтда хўжалигимизда сабзавотчиликни йўлга қўйиб, чорвачиликни ривожлантиряпмиз. Бу ҳам бизга қўшимча даромаддир. Энг муҳими, бугун деҳқончилик билан шуғулланган фермер яхши даромад олиб, турмуши фаровонлашмоқда.
Айниқса, қарорда кўрсатиб ўтилганидек, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қиймати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланиши деҳқон ва фермерларимизни янада қувонтирди.
Умуман олганда, давлатимиз томонидан деҳқон ва фермерларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш борасида енгилликлар яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакатимизнинг иқтисодий қувватини ошириш йўлида меҳнат қилаётган кўплаб фермерлар хирмонига барака, ғайратига ғайрат бўлиб қўшилиши, шубҳасиз.
Ҳурматли фермерлар ушбу қарорларга мувофиқ, Сизлар учун яратилган қулайликлар ва имтиёзлар ҳақида янада кўпроқ маълумотлар билан “Агробанк”нинг веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.
“Агробанк” – фаолиятингиз ривожи учун доимо Сизга ҳамкор!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026