10:46 / 27.03.2018
50116
Реклама

ИШОНЧ МЕД - саломатлик ва гўзаллик сари...

Фото: ИШОНЧ МЕД

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яқинда фаолиятини бошлаган «ИШОНЧ МЕД КЛИНИК CЕРВИC» МЧЖ аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатишни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Клиника 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича тери касалликларини замонавий даволашга ихтисослашган. Клиника тери касалликларини стационар ва амбулатор шароитда даволашда Республикамизда ягона бўлган хусусий клиника ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорини ҳаётга татбиқ қилиниши клиниканинг моддий-техник асосини энг замонавий тиббий жиҳозлар билан бойитилишига замин яратди. Жумладан, Жанубий Кореянинг “SAMSUNG MEDISON” ва “USTS” компанияси билан ҳамкорликда клиникада тери касалликларини энг замонавий даволашда қўлланиладиган аппаратуралар мажмуаси келтирилди ва ўрнатилди.

Фото: ИШОНЧ МЕД

Клиникада фаолият кўрсатувчи шифокорлар жамоаси Тошкентнинг етакчи дерматологияга ихтисослашган клиникаларида фаолият олиб борган малакали шифокорлар билан шакллантирилган.

Клиникада лаборатор диагностика бўлими ҳам энг замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, касалликларга аниқ ва тезкор лаборатория таҳлилларини ўтказишга ва касалликларга тўғри ташхис қўйилишига замин яратмоқда. Шунингдек, тери касалликларини даволаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Физиотерапия бўлими ташкил қилинган бўлиб, энг замонавий тиббий аппаратуралар мажмуаси билан жиҳозланган. Клиникада шунингдек, шифокор ревматолог (бўғим касалликлари бўйича мутахассис) ва шифокор уролог хизматлари йўлга қўйилган.

Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД

Тиббий марказда турли хилдаги тери касалликлари, шунингдек:

- витилиго (тери қопламларига оқ доғ тушиши);
- псориаз;
- қизил ясси темиратки;
- тугунли қичима;
- ўчоқли ва тарқалган нейродермит;
- терининг аллергик касалликлари;  
- келиб чиқиши турли хил бўлган ҳуснбузарлар;
- тирноқлардаги ўзгаришлар;
- соч тўкилиши;
- терининг пуфакли дерматозлари;
- терининг вирусли касалликлари;
- терининг наслий ва бошқа турдаги касалликлари замонавий дерматологиянинг энг сўнги ютуқлари асосида юқори самара билан даволанмоқда.

Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД

Шунингдек, “ИШОНЧ МЕД КЛИНИК СЕРВИС” хусусий клиникасида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган СО2 фракцион лазер ёрдамида:

- тери шлифовкаси;
- жарроҳлик амалиёти ва турли хил жароҳатлардан кейинги тери қопламларидаги чандиқлар;
- куйгандан кейинги чандиқлар;
- келоид чандиқланишлар;
- юз соҳасида пайдо бўлган қўнғир рангли доғлар;
- туғруқдан кейинги қорин соҳасидаги стриялар;
- юзга тушган ажинлар;
- сўгал ва папилломалар;
- татуировкаларни ўчириш каби амалиётларни мутлақо оғриқсиз ва муваффақият билан амалга ошириб келинмоқда.

Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД

Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган R2 PL ротацион импульсли ёруғлик аппарати ёрдамида:

- фотоэпиляция;
- пигментли доғлар;
- ҳуснбузарлар;
- теридаги майда ёриқчалар;
- тери рангининг қизариши ва бошқа орттирилган тери нуқсонлари самарали даволанмоқда.

Фото: ИШОНЧ МЕД
Фото: ИШОНЧ МЕД

«ИШОНЧ МЕД КЛИНИК СЕРВИС» ўз фаолиятини бошлаганига кўп вақт ўтмай Республикамиз аҳолисига ва водийга қўшни бўлган давлатлардан ташриф буюрган тери касалликларига учраган беморларга малакали тиббий хизматларни юқори самара билан ўтказиб келмоқда.

Манзил: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси, 22-уй

Телефон: +99873-515-11-22; +99873-515-22-11;

Электрон почта: ishonch-med@mail.ru

 ИШОНЧ МЕД КЛИНИК СЕРВИС ижтимоий тармоқларда:

Telegram-канал: https://t.me/ishonchmed

Facebook-саҳифа: https://facebook.com/ishonchmed1

Instagram-саҳифа: https://instagram.com/ishonchmed

Реклама ҳуқуқи асосида

Top