Қозоғистонда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси олиб келинди – ФВВ
2018 йил 23 март куни соат 16:20да Қозоғистон Республикаси Қарағанда области Абай тумани ҳудудида жойлашган «Карабас» темир йўл станциясида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1980 йилда туғилган Р.С. темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтда юк поезди уни уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ФВВ ва Ташқи ишлар вазирлиги билан олиб борилган ҳамкорликдаги ҳаракатлар натижасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ўтказилгандан сўнг, жорий йилнинг 26 март куни соат 17:30да ҳалок бўлган аёлнинг жасади «Ғишткўприк» ўтказиш пунктига олиб келиниб, кутиб олинди.
Қайд этилишича, сўнг Ўзбекистон фуқаросининг жасади ФВВ ходимлари кузатувида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомобилида Андижон вилояти Олтинкўл туманига қариндошларига топшириш ва дафн этиш учун олиб кетилган.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024