Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбе Тошкентдан енгил автомобиллар учун экологик божни бекор қилишни сўради
Тожикистон ва Ўзбекистон енгил автомобиллар учун экологик тўловни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонга ўз автомобиллари билан кириб келаётган Тожикистон фуқаролари божхонада 46дан 54 долларгача миқдорда бўлган экологик тўловни тўлашмоқда.
Ca-news хабарига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Божхона бошқармасидан маълум қилинишича, кўплаб фуқаролар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда экологик тўлов миқдори юқори эканидан шикоят қилишган. Унинг сўзларига кўра, Тожикистон қонунчилигида бундай норма йўқ, ҳамда Тожикистонга кираётган ўзбек машиналари бу каби тўловларни тўламайди. Шунинг учун тожик божхоначилари ўзбек ҳамкасбларига ушбу тўлов тури бекор қилинишини кўриб чиқиш таклифини беришган.
Сўғд вилояти божхонаси ходимининг сўзларига кўра, тўловни бекор қилиш ёки унинг миқдорини қисқартириш бўйича музокаралар яқинда бошланди ҳамда томонлар апрель ойи бошида бир қарорга келиши керак.
Қайд этилишича, бугунги кунда Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги чегара постлари амалдаги сафар ҳужжатлари билан 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилгандан сўнг одамларга тўла. Бироқ, кўпчилик экологик тўлов туфайли қўшни мамлакатга ўз автомобилида бормасликка қарор қилмоқда, шунинг учун улар чегарага бориб, Ўзбекистон ҳудудидан эса такси ёллашади.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024