Kun.uz таҳририятига Наманган шаҳридан мурожаат келиб тушди. Арзномани жойига бориб ўрганиб, аҳоли вакиллари билан учрашиш мақсадида йўлга тушдик.            

2012 йили Наманган шаҳридаги Ўрта Ровустон маҳалласида 120та намунали типдаги коттеж қуриб битказилиб, унга шартнома асосида бошланғич тўловни топширган хонадон соҳиблари кўчиб ўтади.

Бугунги мақолада ана шу коттежлар массивида йиғилиб қолган долзарб муаммолардан иккитасига тўхталамиз.    

Авария ҳолатидаги коттежлар бўйича мурожаатни ҳал қилдиган ташкилот йўқ...

Маълумки, аҳоли яшаши учун намунали коттежлари қурилишидан олдин ернинг структураси, мелиоратив ҳолати архитектура ва бошқа қурилишга соҳасидаги ташкилотлар томонидан чуқур ўрганиб чиқилади. Бизнинг «қаҳрамонларимиз» истиқомат қилаётган массивни бунёд этган бинокорлар бу жиҳатларга кўп ҳам эътибор бермаган кўринади. Қад ростлаганига икки йил ўтмай, массивнинг темир йўлга яқин ҳудудидаги коттежларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўла бошлаган.

Айни пайтда эса бу ёриқлар қўрқинчли ҳолатга келди. 4-5-8 сантиметрли ёриқлардан нариги хонани бемалол кўриш ҳам мумкин. Бинолар ер ости сизот сувидан чўка бошлабди. 

Сабаби, коттежларга яқин жойдан чиқаётган дренаж қудуғидан пайдо бўлган захоб сувларининг таъсири эди. Яна мурожаатлар. Яна қоғозбозлик. Охир-оқибат - ҳаракатлар бесамарлиги.

Ушбу захоб сув 400 метр чуқурликдан қувур орқали чиқарилган бўлиб, оқиб кетар ариғи йўқ. Барча чиқаётган сув коттежлар тагига сизиб оқиб ётибди.

Аҳоли арзига мутасадди ташкилотлар томонидан берилган жавобдан парча келтирамиз: