“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
Kun.uz’га мурожаат йўллаган ҳайдовчиларга кўра, Наманган шаҳридаги автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш маскани абгор ҳолатда. “Бир-икки кун олдин Тошкент шаҳрида, Файзободда, Чилонзорда автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масканларида бўлдим ва одамларга яратилган шароитларни кўрдим. Наманган фуқароларининг Тошкент фуқароларидан нима камчилиги бор?” дейди таҳририят билан боғланган фуқаро.
Kun.uz’га Наманган шаҳридаги автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш маскани (МРО) аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Унда ҳайдовчилар масканда умуман шароит йўқлигидан норози эканликларини маълум қилган.
Мурожаатчиларга кўра, ушбу “МРО” олдин бошқа, шароитлари яхшироқ бўлган манзилда жойлашган бўлган. Аммо у ер тадбиркорга тегишли бўлгани сабабли ҳозирги жойга кўчирилган.
“Бу ерда аввал “Нуронийлар маскани” бўларди. У бошқа жойга кўчирилгач, “МРО” шу ерга келди. У ёқ-бу ёғини наридан-бери тузатган бўлишди. Бироқ ҳайдовчилар учун ҳам, техник кўрик учун ҳам шароитлар етарли эмас”, дейди Kun.uz журналисти билан суҳбатлашган ҳайдовчилардан бири.
Яна бир ҳайдовчи эса машиналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда республиканинг барча ҳудудларида тўловлар миқдори бир хил эканини, шароит ҳам шунга яраша бўлиши кераклигини билдирди.
“Бир-икки кун олдин Тошкент шаҳрида, Файзободда, Чилонзорда автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масканларида бўлдим ва одамларга яратилган шароитларни кўрдим. Наманган фуқароларининг Тошкент фуқароларидан нима камчилиги бор?
Машиналарни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда тўловларда фарқ йўқ. Лекин ушбу “МРО”да шароит ўшанга яраша эмас. Тўловлар бир хил бўлгач, фуқароларга яратилган шароитлар ҳам бир хил бўлиши керак деб ҳисоблаймиз”, дейди ҳайдовчи.
Таҳририятга тақдим қилинган фото ва видеолавҳаларда ҳақиқатан ҳам автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масканида ҳайдовчилар учун шароитлар етарли эмаслигини кўриш мумкин: техник кўрик майдонида тартиб йўқ, атрофда чиқинда уюмлари кўзга ташланади, электр энергияси тармоқлари хавфли тарзда ўтказилган, бетон тўсиқлар хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.
Шунингдек, “МРО”нинг ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва қайта тиклаш жойида ҳам келувчилар учун шароит қилинмаган, электрон навбат ускунаси ишламайди ва яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳайдовчилар ушбу ҳолат Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олиниши ва ижобий ўзгаришлар бўлишидан умидвор.
Ҳайдовчиларнинг эътироз ва норозилиги ўринли. Жарима ёзиш бўйича мажбурий тарзда кунлик “план” бериладиган тизимда бу каби масканларга ҳам эътибор қаратилиши зарур.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Sergeli city'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди
Ўзбекистон | 21:26
-
Сергей Лавров Украинадаги урушни тугатиш учун иккита асосий шартни айтди
Жаҳон | 21:20
-
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Жамият | 20:51
-
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
Жамият | 20:44
Мавзуга оид

19:07 / 01.07.2025
ЙҲХХ: Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларининг аслини тақдим этиши шарт

14:16 / 25.06.2025
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

21:28 / 22.05.2025