Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Инҳа университетида Oracle Academy очилди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да Oracle Academy’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилган.
Oracle Academy’ни IUT биринчи проректори Чо Ву Суг ва Oracle Academy’нинг EMEA минтақаси бўйича раҳбари Дэни Гурис очди.
Oracle Academy — Oracle компания томонидан ўқитувчиларнинг ўқиш ва ишлашига тайёргарлик кўриш учун мактабларда, коллежларда ва университетларда талабалар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этиш учун мўлжалланган таълим ташаббуси ҳисобланади.
Ҳар йили Oracle Academy курсларини 120 мамлакатдаги 3,5 миллион нафардан ортиқ талабалар ўрганади. Oracle Academy дастурлари ёшларга ҳақиқий ҳаётга тайёргарлик кўриш ва замонавий глобал иқтисодий шароитларда ишлашга ёрдам беради.
Мавзуга оид
22:26 / 28.10.2021
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ТТЖда яшовчи талабалар учун бепул автобус йўлга қўйди
11:10 / 13.05.2021
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида магистратура бўлими очилди
18:46 / 23.03.2021
Инҳа университети карантинга ёпилди. Талабалардан бирида вирус аниқланган
12:12 / 06.08.2020