Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ТТЖда яшовчи талабалар учун бепул автобус йўлга қўйди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалар учун биринчи марта талабалар турар жойи ва университет йўналиши бўйича бепул транспорт йўлга қўйди. Бу ҳақда университет ректори Музаффар Жалолов Kun.uz’га маълум қилди.
Ректорга кўра, автобус университетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан сотиб олинган.
«Университетимиз бир неча йилдан бери ўзини ўзи мустақил молиялаштиради. Шунингдек, қўшимча равишда тил, IT курсларимиз бор. Биз шу орқали талабаларга қўшимча қулайликлар ярата оламиз», – деди Жалолов.
Инҳа университети ректори ўз сўзида шунингдек, ОТМларга молиявий ва академик мустақиллик берилишининг ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтди.
Унга кўра, молиявий мустақиллик университетлар учун жуда катта имконият беради.
«Бунда университетнинг ректордан кўра кенгроқ ваколатга эга кенгаши бўлади. Шу кенгаш қарори билан маблағни керакли мақсадларда мустақил ишлата олиш мумкин. Сиз бунда давлат ОТМларидаги каби харидлар портали жавобини ҳафта, ойлаб кутмайсиз. Фикримча, бошқалар ҳам тезроқ молиявий ва академик мустақилликка ўтиши керак. Бусиз таълимда ўзгариш қилиб бўлмайди», – деди Музаффар Жалолов.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024