Жаҳон | 11:33 / 30.03.2018
5790
1 дақиқада ўқилади

Трамп Amazon’ни солиқларни тўламаганликда гумон қилмоқда

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, Amazon компанияси солиқларни етарли миқдорда тўламаяпти.

«Бошқалардан фарқли равишда, улар (Amazon) штатлар ҳукумати ва маҳаллий бошқарув органларига кам солиқ тўлашмоқда ёки умуман тўлашмаяпти. Бунда бизнинг почта хизматимиз уларнинг курьери сифатида ишлатилмоқда (АҚШга жуда катта миқдорда йўқотишлар олиб келяпти) ҳамда бозордан жуда кўплаб ритейлерларни туртиб чиқармоқда!» - дея ёзган Трамп.

Шунингдек унинг таъкидлашича, бу ҳақда 2016 йилги президентлик сайловларидан анча аввал гапиришни бошлаган.

Мавзуга оид