Жамият | 12:44 / 02.04.2018
24846
1 дақиқада ўқилади

Чойхонада калтакланган шахс шифохонага етмасдан жон берди

Иллюстратив фото/ Sputnik/ Стас Этвеш

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 22 март куни соат 17.30ларда Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи, “Тошкент” чойхонаси иш бошқарувчиси, 1994 йилда туғилган И.Қ. иш жойида ўзаро жанжал оқибатида 1985 йилда туғилган Ҳ.А.нинг юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Ҳ.А. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. И.Қ. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид