Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
Қотилликка ўзаро низо сабаб бўлган: 2007 йилда туғилган қиз ярим тунда янгасига бир неча бор пичоқ уриб, уни ўлдирган.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қотиллик жинояти содир этган 19 ёшли қиз жиноий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд ҳужжатларига кўра, 2007 йилда туғилган Ж.У. янгаси Ў.У. билан аввалдан низолашиб келган. У 2025 йил 3 декабр куни соат 3:00 ларда ўч олиш мақсадида ошхона пичоғи билан янгасининг орқа кўкрак қафаси, елка ва қўл соҳаларига бир неча марта зарба берган. Оғир тан жароҳати олган Ў.У. вафот этган.
Ж.У. 2025 йил 4 декабрда процессуал тартибда ушланган. Шу куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Қиз судда айбига иқрор бўлиб, пушаймонлик билдирган. Унинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосалари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
ЖИБ Қўқон шаҳар судининг 2026 йил 16 апрелдаги ҳукми билан Ж.У. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Апелляция суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.
Мавзуга оид
00:04
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026