Доллар курси яна арзонлаб, 8100 сўмлик нуқтага қайтди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 3 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 13.94 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8100 сўму 92 тийинга тенг бўлиб турибди.
Бир евро курси 63,42 сўмга арзонлаб, 9976,28 сўмга етган.
1 Россия рубли курси эса 0,54 сўмга тушиб, 141,67 сўмни ташкил қилмоқда.
Қайд этиш керакки, февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси кейинги ҳафталар давомида узлуксиз арзонлаб келмоқда.
1 АҚШ доллари 8100,92
1 ЕВРО 9976,28
1 Россия рубли 141,67
1 Англия фунт стерлинги 11373,69
1 Япония иенаси 76,19
1 Жанубий Корея вони 7,66
1 Қувайт динори 27036,41
1 Малайзия ринггити 2097,05
1 Канада доллари 6282,71
1 Хитой юани 1290,12
1 Сингапур доллари 6181,08
1 Швейцария франки 8488,86
1 БАА дирҳами 2205,89
1 Миср фунти 459,37
1 Австралия доллари 6217,46
1 Туркия лираси 2047,03
1 СДР 11776,31
1 Украина гривнаси 308,61
1 Польша злотийси 2368,00
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022