20:01 / 02.04.2018
15368

Фергюсон Нурмагомедов билан жангдан бош тортгандан кейин UFC чемпионлигидан маҳрум этилди

© AP Photo/John Locher

Аралаш қоидалар жангчиси, америкалик Тони Фергюсон россиялик рақиби Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилишдан бош тортганидан кейин Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони мақомидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда россиялик менежер Ризван Магомедов маълум қилган.

Бундан аввалроқ Тони Фергюсон тиззасидан олган жароҳати туфайли жанг бекор қилингани, унинг ўрнига ташкилотнинг ярим енгил вазн тоифасидаги (66 килограммгача) чемпиони Макс Ҳоллоуэй Нурмагомедовга рақиб бўлиши маълум қилинганди.

Қайд этиш керакки, Фергюсон ҳамда Нурмагомедовнинг жанги тўртинчи марта бекор қилинди.

Фергюсон ўз фаолиятида 26 марта жанг қилиб, 23 ғалабага эришган ва 3 марта мағлуб бўлган. Нурмагомедов эса 25 жангнинг барчасида ғалабага эришган.

Top