Спорт | 00:44 / 18.09.2019
39190
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди

Фото: AP

Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач иқтисодчи бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда спортчи Биринчи канал эфирида маълум қилди.  

“Мен Москвадаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида таҳсил оламан. 4-курс талабасиман. Сиртдан ўқийман, чунки ҳар куни ўқишга бора олмайман, мен спорт билан шуғулланишим керак. Бундай юқори даражада иккитасидан бирини танлашга тўғри келади”, деб айтган UFC чемпиони.

“Мен иқтисодчи бўлмоқчиман, чунки иқтисодиёт ҳамма ерда долзарб. Ўз капиталимга ақл билан ёндашиб, хайрия йўналиши ва бизнес очмоқчиман. Қандайдир вақтдан кейин ҳеч нарсасиз қолмаслигим учун”, деб айтган 30 ёшли спортчи.

Нурмагомедов 7 сентябрда Абу-Дабида ўтган мусобақада америкалик Дастин Порьени бўғиш усули билан таслим этганди.

Мавзуга оид