Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда 6 нафар туркиялик аёл ўлим жазосига маҳкум қилинди
Фото: AFP 2018 / Ahmad Al-Rubaye
Ироқ жиноят суди 6 нафар туркиялик аёлни ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадорлиги учун ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали маълум қилди.
Маълум қилинишича, яна 7 нафар туркиялик аёл ИШИДга ёрдам берганлари учун умрбод қамоқ жазоси олдилар.
2018 йил февраль охирида Ироқ марказий жиноят суди ИШИД жангариларига ёрдам бергани учун 16 нафар туркиялик аёлни ўлим жазосига маҳкум қилганди. Бироқ Туркия ҳукумати бу аёлларни қайтаришга уринмоқда.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий 2017 йил декабрида ИШИДга қарши уруш ғалаба билан якунланганини эълон қилган. Ироқда ИШИДга алоқадорлик учун ўлим жазоси кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026