Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин жанубий кореялик артистлар концертига борди
Фото: Yonhapnews
КХДР етакчиси Ким Чен Ин рафиқаси билан бирга жанубий кореялик артистлар концертига борди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги хабар қилмоқда.
Артистлар Пхеньяндаги Катта театрда чиқиш қилишган. Улар орасида K-pop жанридаги ижрочилар ҳам бўлган. Шимолий Корея пойтахтида жанубий кореялик поп-қўшиқчилар концерти 2005 йилдан бери ташкил этилган илк шундай тадбирга айланди.
Саҳнада таниқли мусиқачи Чо Ёнг Пил «Қишки кафе» қўшиғи билан чиқиш қилди, у, таъкидланишича, КХДР ҳозирги раҳбари отаси Ким Чен Ирнинг энг севимли қўшиқларидан бири бўлган.
Мавзуга оид
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
09:37 / 19.03.2026
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
16:31 / 25.02.2026