Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Россия ФХХга шифрлаш калитларини бериш нега имконсизлигини тушунтирди
Фото: KUN.UZ
Telegram ҳуқуқшуносларининг Роскомнадзорга хабар беришича, Россия Федерал хавфсизлик хизматининг шифрлаш калитларини тақдим этиш бўйича талабларини бажариш имконсиздир. Бу ҳақда РИА «Новости» компания юристи Дмитрий Динзага асосан хабар бермоқда.
«Сервис маъмури амалдаги тузилма шароитида ҳеч қандай шартда қабул қилинувчи, узатилувчи, етказилувчи ва қайта ишланувчи электрон хабарларни қайта кодлаш имконини берувчи маълумотдан фойдалана олмайди», - дейилади Telegram расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram интернет-мессенжери Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Россияда хабарларни шифрдан очиш бўйича калитларни беришдан бош тортганлик учун 800 минг рубль миқдорида жарима белгилангани юзасидан шикоят билан чиққанди.
Мавзуга оид
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026