Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон импорт товарлари учун божларни камайтиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва бож-тариф назоратини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ва бож-тариф назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан 1 майдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган импорт товарлари учун божхона божлари ставкалари ва акциз солиғи ставкалари ўрнатилади.
Ҳужжатда айтилишича, 2018 йил 1 июлгача Ўзбекистонда «Интеграцияланган тариф» интерактив ахборот платформасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда, у ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига реал вақт режимида бепул асосда барча турдаги маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ рўйхати ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятини беради.
2018 йил 1 июлга қадар товарларни мамлакатга олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026