АҚШда яна коррупция можароси авж олди
АҚШнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича агентлиги (EPA) раҳбари Скотт Прюитт Оқ уйдагилар томонидан текширувдан ўтказилмоқда. Бу у EPA манфаатини илгари сурган шахснинг рафиқасидан квартирани арзон нархда ижарага олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач юз берди, деб маълум қилмоқда The Wall Street Journal манбаларга асосан.
Манбалар маълумотига кўра, Оқ уй амалдорнинг хатти-ҳаракатлари бўйича қўшимча суриштирув ўтказмоқчи, сабаби маҳаллий мансабдорлар EPA томонидан амалга оширилган ички текширувидан норози бўлиб турибдилар.
Хабар қилинишича, Прюитт 2017 йилда EPA’ни илгари сурувчи сифатида рўйхатдан ўтган Стивен Ҳартнинг рафиқасидан квартирани ижарага олган. Ижара қиймати 1500 долларни ташкил этди, бу Вашингтондаги ўртача нархдан паст – ўша туманда худди шундай уй учун ойига камида 4 минг доллар сўрашади.
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024