Жамият | 18:10 / 03.04.2018
5601
1 дақиқада ўқилади

«Дамас» олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг долларга чув туширган фирибгар

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 31 март куни тушган ҳужжатларга кўра, 2008 йилда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Бинокор кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ҳ.З. 1953 йилда туғилган А.Я.нинг уйи олдида унга 10 минг АҚШ долларига “Дамас” автомашинасини олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 10 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай олган пулидан 2 минг АҚШ долларини қайтариб бериб, қолган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида Ҳ.З. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид