Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ўта муҳим декларацияни қабул қилиши мумкин
Фото: РИА "Новости"
Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича декларация КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг 27 апрель куни демилитация ҳудудидаги Пханмунжом чегараолди пунктида бўлиб ўтадиган учрашувида қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги Жанубий Корея президенти маъмурияти ходимининг сўзларига асосан хабар бермоқда.
"Декларациянинг қабул қилиниши табиий қадам бўлган бўларди, - деди у. – Саммитда айнан ядро қуролидан холи ҳудуд масаласи эътибор марказида бўлади".
Шимол ва Жануб 1992 йилда ҳам шунга ўхшаш ҳужжатни қабул қилганди. У билан ядро қуролини ишлаб чиқиш ва унга эгалик қилиш тақиқланган. Бироқ КХДР кейинчалик бундай мажбуриятлардан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири Озарбойжон ва Россияга йўл олиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
12:25 / 19.03.2026
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
09:37 / 19.03.2026
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
09:46 / 03.03.2026