Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур хотирасига бағишланган анаънавий VII Халқаро турнир ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Амир Темур хотирасига бағишланган анаънавий VII Халқаро турнир ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши имзоланган.
Ҳужжатга кўра, ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқаро кураш ассоцицияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги таклифига кўра, 21-22 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳисор” стадионида бўлиб ўтади.
Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон кураш федерациясининг виза буюртманомаларига мувофиқ турнирнинг хорижий иштирокчиларига визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда эса Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжатга кўра, турнирда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланишади.
Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В.Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.Исроилов зиммасига юклатилган.
Мавзуга оид
10:15 / 14.09.2025
Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди
15:09 / 23.02.2025
Қашқадарёда маъмурий жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ машинасининг ойналарини синдирди
12:41 / 27.10.2023
Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
19:54 / 26.10.2023