Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегорнинг яқин дўсти ўртасида можаро юз берди (видео)
Фото: youtube.com\ПОЯСНИ ЗА MMA
Нью-Йоркдаги меҳмонхоналардан бирида россиялик ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедов ва жангчи Артём Лобов ўртасида можаро юз берди. Россиянинг Нижний Новгородидан чиққан Лобов ирландиялик жангчи Конор Макгрегорнинг яқин дўсти ва спарринг-шериги ҳисобланади. Таъкидланишича, Лобов бир неча бор Нурмагомедов ҳақида куракда турмайдиган сўзлар айтган. Жумладан, у Хабибни жароҳат олиши туфайли жанглардан тез-тез воз кечиши сабабли қўрқоқликда айблаган.
Нурмагомедов Лобов билан юзма-юз келганда уни бўйнидан ушлаб, у ҳақда бошқа ҳақоратли сўзлар айтмаслигини уқтирган. Жангчилар тезда ажратиб олинган.
Нурмагомедов ва Лобов 7 апрелда UFC 223 мусобақасида иштирок этадилар. Дастлаб Нурмагомедовнинг рақиби Тони Фергюссон бўлиши керак эди. Бироқ америкалик тиззасидан жароҳат олгани сабабли жанг ўтказа олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига рингга америкалик Макс Холлоуэй чиқадиган бўлди.
Лобов эса мусобақада АҚШнинг яна бир вакили Алекс Касерес билан жанг қилади.
Мавзуга оид
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
00:44 / 18.09.2019
Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач ким бўлмоқчилигини айтди
21:36 / 15.09.2019
Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди
21:40 / 10.09.2019