Жаҳон | 20:10 / 04.04.2018
8093
1 дақиқада ўқилади

Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги умумий стратегик мақсадни маълум қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия, Туркия ва Эрон Сурияда террорчиларни тор-мор келтиришни ўзининг умумий мақсади сифатида кўрмоқда. Улар вазиятни беқарорлаштириш бўйича уринишлардан қайтмаяпти, дея маълум қилди Россия президенти Владимир Путин.

"Умумий стратегик мақсад сифатида террорчиларни якуний тарзда тор-мор келтиришни кўрмоқдамиз, улар “ердаги” вазиятни беқарорлаштиришга бўлган уринишлардан қайтмаяпти, тинч жараённи илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларга зарар етказишмоқчи", - деган Путин уч давлат етакчиси иштирокидаги уч томонлама саммит якунлари бўйича.

Таъкидланишича, Россия, Эрон ва Туркия президентларининг келаси учрашуви Эронда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳонийнинг сайтида эълон қилинган қўшма баёнот матнида айтилади. 

"Кейинги саммитни Эрон Ислом Республикасида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу президент Ҳасан Руҳонийнинг таклифига кўра рўй берди", - дейилади баёнотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид