07:40 / 05.04.2018
11130

Саудия Арабистони мудофаа кучлари нефть объектларига берилган зарбани қайтарди 

Фото: Faisal Al Nasser / Reuters

Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши кучлари яманлик исёнчилар томонидан Жизан округи томон учирилган баллистик ракетани уриб туширди. Жизанда Saudi Arabian Oil Co. давлат нефть компанияси объектлари жойлашган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда. 

Воқеадан кейин компанияда “унинг барча объектлари, жумладан Жизандаги объектлар хавфсизликда экани ва нормал ишлаётгани” маълум қилинган.  

Аввалроқ ОАВ март охирида Саудия Арабистони томонидан ракета ҳужумини қайтариш вақтида АҚШда ишлаб чиқарилган Patriot PAC-2 SAM мажмуасининг MIM-104C ракеталари ишдан чиққанини маълум қилганди. Ракеталардан бири учирилиши биланоқ ҳавода портлаган, яна бири аҳоли турадиган жойга тушган. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили эса аҳоли турадиган ҳудудга Ямандан учирилган ракета бўлаклари тушганини маълум қилган.   

Top