Хорижлик сайёҳ Ўзбекистонда поезд чиптасини қандай буюртма қилсин? — Туризм тили муаммолари
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда кўплаб соҳаларда кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқа. Шунга қарамасдан айрим ҳолларда муаммолар учраб турибди.
KUN.UZ таҳририяти тажриба ўтказишга қарор қилиб, инглиз тилини мукаммал биладиган италиялик турист қиёфасига кирди.
Айтайлик, «турист» Тошкентдан Самарқандга бормоқчи ва ўзи чипта буюртма қилмоқчи.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий сайтининг инглизча версиясини очамиз: https://eticket.uzrailway.uz
Дарҳол «Tickets. Search and buy» (Чипталар. Излаш ва харид қилиш) бўлимига кўзимиз тушади.
Departure station (Жўнаш станцияси) бўлимида «Тaшкент»ни, Arrival station (Манзил станцияси) да эса «Самарканд»ни танлаймиз.
«Италиялик турист»нинг муаммолари бошланди. Биринчидан, барча станциялар номи негадир русча ёзилиши керак, гарчи сайт инглизча бўлса-да. Иккинчидан, инглизчада УТИ нима дегани?
Айтайлик, турист кирилл алифбосида амаллаб шаҳарлар номини ёзишни эплади ҳам дейлик.
Кейинги саҳифанинг ярми русча, ярми инглизча.
Агар турист бир илож қилиб бўлса-да, ўзининг йўналишини топиб ололса ҳам, кейинги саҳифани инглиззабон турист мутлақо тушунмайди.
Шаҳарлар танлангач, маъмурият қайддан ўтишни талаб қилмоқда. Шу ерда биз тўхтадик.
Уч кунга Ўзбекистонга келган турист учун қайддан ўтиш нимага керак? Сайтнинг инглизча версиясининг икки тилда эканлиги чиптани онлайн харид қилишни жуда қийинлаштиради. Боз устига, инглизча версиядаги кўплаб сўзлар ва терминлар рус тилида берилган. Инглиз тилида сўзловчи турист «УТИ», «ПАСС», «плацкартный», «общий» ва ҳ.к. сўзларни тушуниши даргумон.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сайтнинг инглизча версиясини янгилаш ва такомиллаштириш керак, деб ҳисоблаймиз. Барча терминлар инглиз тилига ўгириб чиқилиши керак, аббревиатуралардан воз кечиб, харид қилиш тизимини соддалаштириш зарур.
KUN.UZ таҳририяти кимнидир ёки нимадир танқид қилишга муштоқ эмас. Шунчаки инглиз тилини яхши ўзлаштириб, Италияга саёҳатга боришингизни тасаввур қилиб кўринг. Милан шаҳрига поездда бормоқчисиз. Сизнинг қаршингизга ярми инглизча, ярми итальян тилидаги, СС, ВСВ каби аббревиатуралар, treno, posto каби сўзларга тўла сайт турибди. Бундай вазиятда сиз бошқа транспортдан фойдаланасиз...
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024