Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида 950 278 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича етакчи учликни Қирғизистон (282 798 нафар), Тожикистон (244 373 нафар) ва Қозоғистон (207 858 нафар) ташкил этган.
Шунингдек, топ-10 давлатлар қаторида Россия (69 070 нафар), Афғонистон (43 572 нафар), Туркманистон (28 150 нафар), Хитой (25 666 нафар), Туркия (12 740 нафар), Ҳиндистон (6 095 нафар) ҳамда Корея Республикаси (3 237 нафар) ҳам бор.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
22:08 / 16.04.2026