13:20 / 06.04.2018
5730

Минскда МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилиши очилди

Фото: Беларусь ТИВ матбуот хизмати

Минскда жума куни МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлиси бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Очилишдан аввал Беларусь ТИВ раҳбари ва Ижроия қўмитаси раиси – МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев делегациялар раҳбарларини қутлади.

Беларусь пойтахтидаги учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммолар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ҳамда ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама этади. Кун тартибида ҳаммаси бўлиб 13 масала бор.

Йиғилиш якунлари бўйича тасдиқланган қатор ҳужжатлар 2018 йилда МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ва давлат раҳбарлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

Top