Жамият | 22:47 / 07.04.2018
12816
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий суд томонидан Қўйлиқ бозорида ноқонуний фаолият юритган аёлга нисбатан жавобгарлик масаласи кўрилди

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 2018 йилда ўтказиладиган сайёр учрашувлар графиги тасдиқланган.
Бектемир туманида ўтказилган сайёр учрашувлар вақтида ташкилотчилар томонидан сайёр судлар хам амалга оширилди. 
Мана шундай судлардан бири Қўйлиқ бозорида ноқонуний фаолият юритган фуқаро Ш.га нисбатан кўрилди. Ички ишлар ходимлари ушбу бозорни тартибга келтириш чоғида фуқаро Ш.дан ваколатли орган томонидан кўчар савдо фаолиятини юритишга руҳсат берилган хужжат сўрашган. Фуқаро Ш.нинг эса бундай фаолиятни амалга оширишга эга рухсатномаси бўлмаган. Ички ишлар ходимлари ноқонуний фаолиятни тўхтатишни талаб қилишган. Судланувчи Ш.эса милиция ходимининг қонуний талабларини бажаришдан ошкора бош тортган. Маъмурий суд иккала тарафни эшитди. Далилларни тўплаб судланувчи Ш.ни маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 194 моддаси билан айбдор деб топди. Суд судланувчи Ш.нинг маъмурий ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жарима белгилади. 


Тарафларга суд қароридан норози бўлган холатларда юқори турувчи судга шикоят қилиши мумкинлиги уқтирилиб суд иши тугатилди.

Мавзуга оид