Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро ва тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя қилишда маъмурий суд роли кучайтирилади
Қонунчиликка маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришга доир ўзгаришлар киритилди.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низодаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;
- давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
- маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;
- давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;
- маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.
Мавзуга оид
16:21 / 30.01.2025
Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади
19:44 / 22.08.2023
Тадбиркорлар учун қилинган ўзгаришлар рақамларда
12:31 / 08.10.2021
Бизнес-омбудсманга тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилади – лойиҳа
16:44 / 19.04.2019