Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштиришга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкентда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида жаҳон тиббиёти ва илм-фан тизимидаги янги технологияларни ўзлаштиришга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон олимлари ва шифокорлари билан бир қаторда Туркиядан келган етакчи мутахассислар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори А.Хаджибаев ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси президенти, профессор Башар Жандер ҳамкорлик битимини имзолашди.
Халқаро анжуманда, шунингдек, аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида эришилаётган илмий-амалий янгиликлар, хусусан, юрак ва бош мия қон-томир касалликлари, оғир шикастланишлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари, қандли диабет асоратларида келиб чиққан хасталикларда беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги илм-фан ютуқлари ва янги технологиялар юзасидан тажриба алмашилди, маҳорат дарслари ташкил этилди.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024