22:42 / 07.04.2018
10989

Термизда бокс давом этмоқда: Жасурбек Латипов жанг якунланмасдан ғалаба қозонди

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Venezuela Caciques» ва «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг дастлабки жанги бўлиб ўтди. Венесуэлада юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият туфайли жанглар Ўзбекистонда, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилмоқда. Шу сабабли, C2 жамоалари ўйинларининг расмий мезбони Венесуэла жамоаси ҳисобланади.

-52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган «Venezuela Caciques» боксчиси Хесус Рохас Жасурбек Латиповга қарши рингга кўтарилди. Жанг рефереси илк сонияданоқ Латипов фойдасига ҳисобни очди. Uzbek Tigers жамоасидаги тажрибали боксчи рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмай, барча раундларда назоратни ўз қўлига олди. Шунга қарамай, ҳар иккала боксчи ҳам анча фаол ҳаракатланди.

Kun.uz мухбирининг Термиздан хабар беришича, жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили Жасурбек Латипов рақибининг дисквалификация қилингани туфайли ғалаба қозонди.

Бу жангдан сўнг «Venezuela Caciques» - «Uzbek Tigers»  жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 0:1 кўринишини олди.

Top