Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган жойлар маълум қилинди
Фото: Reuters
АҚШ ва Шимолий Корея Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига тайёргарлик бўйича махфий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар бермоқда.
АҚШ томонидан музокараларда Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари ва яқинда давлат департаменти лавозимига номзоди таклиф қилинган Майк Помпео иштирок этмоқда.
“Америкалик ва шимолий кореялик разведка ходимлари бир неча бор, жумладан учинчи давлат ҳудудида музокаралар ўтказганлар”, деб маълум қилди телеканал.
Томонлар айни вақтда учрашув деталлари ва уни ўтказиш жойини муҳокама қилишмоқда. Шимолий кореяликлар учрашувни Пхеньянда ўтказишни таклиф қилишмоқда. Учрашув ўтказилиши мумкин бўлган яна бир жой сифатида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор айтилмоқда.
“Учрашув жойи ва санаси белгилангандан кейин кун тартиби батафсил муҳокама қилинади”, деб маълум қилди CNN.
Мавзуга оид
12:45
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:07 / 23.02.2026