Туркманистонда аёлларга сочларини очартириш ва киприк улаш тақиқланди – ОАВ
Туркманистон пойтахти Ашхободда давлат идоралари ва ташкилотларида ишловчи аёлларга тирноқ ўстириш ва бўяш, киприк улаш, сочларини сариқ ва бошқа оч рангларга бўяш ва тилла тақинчоқлар тақиш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар берди.
Нашрда таъкидланишича, ушбу тақиқлов март ойидан бошлаб амал қила бошлаган. “Ашхободнинг гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарини ҳокимликлар ходимлари айланиб чиқиб, уларда кўрсатиладиган хизматлар рўйхатидан тирноқ ва киприкларни сунъий ўстириш ҳамда сочларни очартиришни чиқариб ташлашни “тавсия қилишмоқда”, деб айтилган нашрда.
Бундан ташқари, нашр маълумотларига кўра, Туркманистон божхонаси сочлар учун оч ранглар ва сочни очартириш воситаларини мамлакатга ўтказмай қўйган. Шунингдек, тирноқ ва киприкларни сунъий ўстириш учун мўлжалланган материалларни олиб кириш тақиқланган. Бу чоралар мамлакатда ушбу маҳсулотлар нархининг 50 фоиз ошишига олиб келган.
Бундан ташқари, апрелдан дўкон пештахталаридан сотувда қолган сочни очартирувчи воситалар, тирноқ учун геллар ва шу каби маҳсулотларни йўқ қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ туркманистонлик аёлларга машина ҳайдаш тақиқлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024
«Аркадаг» қаторасига иккинчи йил очко йўқотмасдан Туркманистон чемпиони бўлди
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
17:24 / 15.08.2024