Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондаги элчихоналари учун янги бинолар қурмоқчи
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондаги элчихоналари учун янги бинолар қурмоқчи. Бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган.
Хусусан, Қозоғистондаги элчихонанинг янги биноси Остонада қад ростлайди. Бу ҳақидаги музокаралар ўтган йил ёзда бошланган эди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Қозоғистондаги элчихона биноси Алмати шаҳрида жойлашган. Элчихона Остонадаги янги бинога кўчиб ўтгач, унинг ўрнида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчихонаси ҳақидаги масала эса президентнинг шу йил март ойида ушбу мамлакатга амалга оширган давлат ташрифидан олдин кун тартибига чиққан эди. Ўшанда томонлар дипломатик идоралари вакиллари ҳар икки давлат пойтахтлари марказларидан элчихоналар учун янги бинолар қуришга ер ажратиш бўйича келишиб олингани ҳақида хабар беришганди.
Юқоридаги дастурда, шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш, жумладан, мебеллар, оргтехника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:43 / 11.04.2026
Хориждаги ўзбекистонликлар элчихона қабулига онлайн ёзилиши мумкин бўлди
10:31 / 13.03.2026
Полшада оғир касалликка чалинган фуқаро ватанга қайтарилди
09:06 / 10.03.2026
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик бўйича мурожаат қилинди
14:04 / 04.03.2026