Портал маъмуриятига кўра, энди консуллик хизматларидан фойдаланишда соатлаб навбат кутиш шарт эмас. Илгари элчихонага бориб навбат кутилган бўлса, энди барчасини my.gov.uz орқали ҳал қилиш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:
- my.gov.uz порталига кириб, “Элчихона (консуллик) қабулига ёзилиш” хизмати танланади;
- керакли консуллик округини ва хизмат тури белгиланади;
- тақвимдаги бўш кун ва соатлардан бирини танлаб, навбат варақаси олинади.
Қабулга ёзилиш хизмати бепул.











