«Азиа Авто» Ўзбекистонга автомобиллар етказиб бериши мумкин
Қозоғистоннинг «Азиа Авто» автомобиль йиғиш заводи 2019 йилда Ўзбекистонга автомобиллар етказиб беришни бошлаш ниятида. Бу ҳақда компания президенти Ерик Сагимбаев Forbes.kz нашрига хабар қилган.
Унинг сўзларига кўра, компания шу пайтга қадар Ўзбекистонга бир неча марта автомобиллар етказиб берган.
«Биз Қирғизистон ва Ўзбекистонга бир неча марта автомобиллар етказиб бергандик. Бироқ ҳозирча уларни жиддий ҳажм сифатида қабул қилиш мумкин эмас, сабаби бу синов тариқасида рўй берганди. Биз шу тариқа бозор ва дилерни текширмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Сагимбаев.
Унинг таъкидлашича, тариф ва нотариф тўсиқлар бор. Биринчи тур (божлар, акцизлар) компанияга яхши таниш, бироқ нотарифларини (техник тартибга солиш, маъмурий тўсиқлар) автомобилни олиб келмай туриб, тушуниш имконсиз. Компания шунинг учун ҳам бир марталик тарзда автомобилларни етказиб бермоқда, бунда бозорга чиққанда нималарга тўқнаш келиниши мумкин экани ойдинлашади.
Сагимбаевнинг қайд этишича, агарда Қирғизистонда техник тартибга солиш худди Қозоғистондаги каби бўлса, у ҳолда Ўзбекистонда - terra incognita («нотаниш ер»), ҳамда сертификация масаласи – энг оғир ва узоқ муддатли жараёнлардан.
«Жорий йилда биз Ўзбекистонда сертификация учун битта моделни етказиб бермоқчимиз. Шу тариқа келаси йилда бу бозорга автомобилларимиз бемалол етказиб берилиши мумкин бўлади», - деди Сагимбаев.
Мавзуга оид
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024