Ўзбекистон | 09:40 / 12.04.2018
3759
1 дақиқада ўқилади

Телекоммуникация тармоқларини қуриш бўйича лицензия беришда қатор ҳужжатларни тақдим этиш бекор қилинади 

Фото: Fotolia

2018 йилнинг 1 июнидан телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида лицензия беришда қатор ҳужжатларни тақдим этиш бекор қилинади. Бу "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда белгилаб қўйилган.

Хусусан, ариза берувчидан қуйидагилар ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинади: 

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

лойиҳа, қурилиш ишларини бажариш учун керакли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

тегишли органларнинг санитария, ёнғин хавфсизлиги нормалари талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

лойиҳалаш, телекоммуникация тармоқларини қуриш бўйича мутахассислардан олий маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчаси нусхаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид