Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
Ўзбекистон Марказий банки тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартибига қўшимча ва ўзгартишлар киритди. Янги талабларга кўра, лицензия олиш жараёнида бенефициар мулкдорлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш мажбурий ҳисобланади.
Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат билан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор ўзгартишлар киритилган.
Жумладан, низомга “бенефициар мулкдор” тушунчаси киритилиб, у тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига пировардида эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс сифатида белгиланган.
Шунингдек, лицензиялаш жараёнида тақдим этиладиган маълумотлар таркиби кенгайтирилиб, ташкилот муассислари ва акциядорлари билан бир қаторда бенефициар мулкдорларга оид маълумотларни ҳам кўрсатиш талаби жорий этилди.
Мазкур ўзгартишлар тўлов хизматлари соҳасида шаффофликни ошириш, мулкчилик тузилмасини аниқлаштириш ҳамда соҳадаги назорат механизмларини кучайтиришга қаратилган.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026