Жамият | 19:24 / 12.04.2018
18562
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қашқадарёлик эркак аёл кишини пичоқлаб ўлдирди

Иллюстратив фото/РИА Новости

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 11 апрель куни соат 10.00ларда, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Янгиобод қишлоғида рўйхатда турувчи, вақтинча Тошкент шаҳар Учтепа тумани Чилонзор 14-даҳада  яшовчи, муқаддам судланган, 1982 й.т. Ж.Н. таниши, 1978 й.т. Х.М.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни бўйин, ўнг кўкрак ва қўлларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Х.М. воқеа жойида вафот этган. Ж.Н. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид