Light | 22:36 / 12.04.2018
28457
2 дақиқада ўқилади

Юрий Гагариндан 10 та ҳаётий ўгит

Фото: russian7.ru

12 апрель кўплаб давлатларда Космонавтика куни – инсониятнинг коинотга илк парвозига бағишланган байрам сифатида нишонланади. 57 йил аввал фазогир Юрий Гагарин тарихга кирган парвозни “Восток-1” коинот кемасида бажарган. Шу муносабат билан коинотга биринчи бўлиб парвоз қилган инсон айтган ёрқин сўзларни келтирамиз.  

“Болалигимдаёқ В.П.Чкаловнинг “Агар бўлишинг керак бўлса, биринчи бўл”, деган сўзларини ўқигандим. Мана, биринчи бўлишга ҳаракат қилмоқдаман ва охиригача шундай бўлади”.

“Бу менинг шахсий шон-шуҳратим эмас. Бир ўзим коинотга уча олармидим? Бу халқимиз шон-шуҳрати”.

“Кемада Ер атрофини айланиб чиққач, сайёрамиз қанчалик гўзаллигини кўрдим. Одамлар, келинг бу гўзалликни барбод қилмай, уни сақлаб, янада кўпайтирайлик”.

“Ўз касбингни ёқтирганингда, яхши ишлайсан, у билан астойдил машғул бўласан”.

“Исталган спортчи қанчалик моҳир бўлмасин, қандайдир мутахассисликка эга бўлиши ва ишлаб чиқариш меҳнати билан шуғулланиши керак. Одам спорт учун эмас, спорт одам учун!”.

“Ҳаёт коинотни қандайдир суперменлар эмас, балки оддий одамлар забт этишини кўрсатмоқда”.

“Барча замонлар ва даврларда одамлар учун янги кашфиётларда иштирок этиш олий бахт бўлган”.

“Коинотда биринчи бўлиш, табиат билан бирга-бир мисли кўрилмаган олишувга киришиш – бундан ҳам ортиқроғини орзу қилиш мумкинми?”

“Одамдаги асосий куч – ирода кучидир.

“Асосийси олий таълим эмас, балки олий тафаккур”

“Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!”

Мавзуга оид