Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда гиёҳванд моддалар учун қатл этилганлар сони айтилди
Фото: GETTY IMAGES
Amnesty International ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти 2017 йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатл этилганлар сонини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.
Эълон қилинган ҳар йиллик ҳисоботда хабар берилишича, ташкилот ҳаммаси бўлиб 993та қатл ҳақида тасдиқланган маълумотларга эга. Улар ўтган йили бутун дунё бўйлаб амалга оширилган. Улардан 272таси – яъни 27 фоизи – гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга тўғри келади.
Қатл ҳолатларининг аксарияти Эрон ва Саудия Арабистонида юз берган. Ушбу икки давлатда, шунингдек Ироқ ҳамда Покистонда ўлим жазоси бўйича чиқарилган ҳукмларнинг 84 фоизи ижрога келтирилган.
Мавзуга оид
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
09:33 / 30.03.2026
Amnesty АҚШни ЖЧ олдидан “авторитар амалиётлар”да айблади
08:25 / 18.03.2026