21:40 / 13.04.2018
20656

БМТ бош котиби «Совуқ уруш» қайтгани ҳақида гапирди

Rafael Marchante/Reuters

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилдики, халқаро муносабатларда «Совуқ уруш» қайтган. У шу билан биргаликда ҳозирда аввал бўлгани каби зиддиятни эскалация ҳолатида ушлаб туришга ёрдам берувчи назорат механизмлари йўқлигини қўшимча қилган.

«Совуқ уруш» қайтган, аммо энди вазиятни янада таранглаштирувчи назорат механизмлари йўқ», — деди Гутерреш БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

У шунингдек, Сурияда тинчликка эришиш йўли ҳақида гапирган.

«Сурия халқи узоқ вақт, 8 йилдан буён азоб чекмоқда. Бу можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, фақат сиёсий йўл мавжуд — Женева музокаралари орқали, бу Хавфсизлик  кенгашининг 2254 резолюциясида назарда тутилган», — дея қўшимча қилган Гутерреш.

Бундан аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг Дума шаҳридаги воқеалар ҳақидаги хабарлар тўқиб чиқарилганини айтиб ўтганди. ОАВда 9 апрель куни Шарқий Ғутадаги ушбу ҳудудда кимёвий қурол қўлланиб, 40 киши ҳалоқ бўлгани маълум қилинган. Россия кимёвий ҳужум ҳақидаги хабарларни рад этган, Ғарб Россияни Асад режимини қўллаб келаётгани учун кимёвий ҳужумда айбдор санамоқда.

Top