Жамият | 22:31 / 13.04.2018
5312
1 дақиқада ўқилади

«Малибу» ва мебель ускуналарини ваъда қилиб, 389 млн сўмдан кўпроқ пул олган фирибгар ушланди

Фото: KUN.UZ

2016 йил март ойида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Охунбобоев кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1990 й.т. А.С. Ўрикзор кўчасида, 1986 й.т. А.К.га Хитой Республикасидан юмшоқ мебель ясаш учун ускуналар олиб келиб беришни ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у 179 млн 350 минг сўм ва 2017 йил октябрь ойида “Малибу” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб 210 млн сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.  

А.С. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид