Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Сирдарёдаги корхона салоҳиятини инновацион технологиялар асосида ошириш бўйича кўрсатма берди
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги “Sirdaryo Mega-Luks” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси билан ҳамкорликда 2012 йили ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан турли ҳажмдаги қоплар ишлаб чиқарилмоқда. Бу кимё, қурилиш, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда қўл келади.
Президент корхона салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Инновацион технологияларни жорий этиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш, ички бозорни тўла эгаллаб, ташқи бозорларга ҳам чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026