Light | 16:50 / 15.04.2018
61420
4 дақиқада ўқилади

Хитойда аҳоли қанчалик кўплигини кўрсатувчи суратлар 

Фото: Reuters/Stringer

Хитой аҳолиси мамлакатда “бир оила – бир фарзанд” сиёсати жорий қилинганда бир миллиардга яқинлашиб қолганди. Бу 1970-йиллар охирида бўлган. 2015 йил кузига келиб эса Хитой кўзда тутилмаган оқибатлар, жумладан фоиз нисбатида эркаклар кўпайиб кетаётгани ва кекса одамларнинг нопропорционал кўплиги сабабли бу сиёсатидан воз кечди. Хитой ҳукумати оилаларга 2 нафардан фарзандли бўлишга рухсат бериб, ўз демографиясидаги мувозанатни тиклаб олмоқчи. Ҳозирда Хитойда 1,3 млрд киши яшамоқда ва оилада фарзандларга чекловнинг бекор қилиниши қанчалик таъсирчан эканлигини вақт кўрсатади. Busines Insider Хитойда аҳоли қанчалик кўплигини ифодаловчи суратларни тақдим этган.

Талабалар Аньхой вилоятидаги Хэфэйда аспирантурага 3 кунлик имтиҳон олдидан ўқув корпусига кириш жойида. 2013 йилда бу имтиҳонга рекорд миқдордаги одам – 1,8 млн киши ёзилган.

Фото: REUTERS/Stringer

Ичуандаги (Шэньси вилояти) мактаб ўйин майдонида юқори мактабга имтиҳон топшириш вақтида. 2015 йилда имтиҳонда 1700 дан кўпроқ абитуриент иштирок этган ва иншоотда жой камлик қилгани учун имтиҳонларни кўчада ўтказишга тўғри келган.

Фото: REUTERS/Stringer

Ухандаги (Хубэй вилояти) талабалар ётоқхонасида қуритишга осилган кирлар.

Фото: REUTERS/Stringer

Талабалар ота-оналари Ухандаги университет кампуси спорт зали полида юпқа тўшамалар устида ухлашмоқда.

Фото: REUTERS/Stringer

Аёл Пекин метроси станцияларидан бири олдидаги велотураргоҳдан велосипедини олмоқда.

Фото: REUTERS/Reinhard Krause

Оломон тиғиз вақтда Пекин метроси эскалатори ва зинапояси орқали станцияга тушмоқда.

Фото: REUTERS/Kim Kyung-Hoon

Одамлар Ханчжоудаги янги турар-жой мажмуасидаги уйлар арзон нархда сотилишини кутмоқдалар.

Фото: China Stringer Network/Reuters

Хитой куз фестивалининг биринчи кунида Ухандаги темир йўл станциясидаги манзара.

Фото: China Stringer Network/Reuters

Йўловчилар платформаларга тушиш учун эскалаторлар томон ошиқмоқдалар.

Фото: China Stringer Network/Reuters

Йўловчилар Хитой ташкил этилганига бағишланган байрам – Олтин ҳафтанинг илк кунида Чжэнчжоу вокзалига кириш учун турибдилар. 

Фото: REUTERS/Stringer

Таксичилар Пекиннинг янги халқаро аэропортида йўловчиларни кутмоқдалар.

Фото: REUTERS/Claro Cortes IV

Қуйи курслар талабалари вакансиялар ярмаркасида навбатга турибдилар. Чжэнчжоудаги шу ярмаркани ўзига 50 минг киши келган.

Фото: REUTERS/Stringer

Минглаб одамлар иш топиш мақсадида Чунциндаги вакансиялар ярмаркасида павильонлар бўйлаб юрибдилар.

Фото: REUTERS/Stringer

Ҳарбий полициянинг мингдан кўпроқ ходими Нанкиндаги машғулотларда иштирок этмоқдалар. 

Фото: REUTERS/China Daily

Одамлар Пекиндаги эрталабки ярмаркада сабзавотлар харид қилмоқдалар. 

Фото: REUTERS/China News

Одамлар Пекинда елпиғич ва қизил фонуслар билан безалган дарахтлар қаторлари орасида Хитой Янги йилига бағишланган фестиваль вақтида сайр қилиб юришибди. 

Фото: REUTERS/David Gray

Далян пляжидаги туманот одам.

Фото: Reuters/Stringer China

Одамлар ёз жазирамасида Даин уездидаги курортда “жон сақламоқдалар”.

Фото: REUTERS/Stringer

Янги йил нишонланиши вақтида сув сепиш анъанаси.

Фото: REUTERS/Stringer

Одамлар Ухандаги Гуйюань буддавий монастири олдида Хитой ой тақвими бўйича Янги йилнинг 5-кунида қурбонлик келтириш учун турибдилар. Юз миллионлаб одамлар монастир ярмаркаларига ташриф буюриб, байрамлар вақтида мушакбозлик қиладилар. 

Фото: REUTERS/Stringer

Оломон Фучуньцзян дарёсидаги сув кўпайишини кузатиш учун навбатда турибдилар.

Фото: REUTERS/Steven Shi

Шанхай марказидаги гавжум кўчалардан бири.

Фото: REUTERS/Claro Cortes

Пекиннинг бош кўчаларидан бири тиғиз вақтда.

Фото: REUTERS/Jason Lee

Мавзуга оид