23:00 / 16.04.2018
9502

ОЧЛ. «Насаф» кераксиз ўйинда ғалаба қозонди

Фото: The-afc.com

Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида 6-тур ўйинлари бошланди. 

«Насаф» сафарда БААнинг «Ал-Васл» клуби билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ, бу натижа қаршиликлар учун мусобақа нуқтаи назаридан ҳеч қандай аҳамият касб этмади. «Насаф» аввалги турдаёқ кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган эди. 

Қайд этиш жоизки, «Ал-Васл» гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учради.

ОЧЛ-2018. «С» гуруҳи, 6-тур
Ал-Васл (БАА) - Насаф (Қарши, Ўзбекистон) – 1:2
Голлар: Лима (33) - Муҳиддинов (45+2), Абдухолиқов (48)

Персеполис (Эрон) - Ас-Садд (Қатар) - 1:0
Гол: Пуралиганжий (3 автогол)

Top